Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Краснодардан Тошкентга чартер авиақатнови амалга оширилади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ 2020 йил 1, 8 ва 15 декабрь кунлари “Краснодар – Тошкент” йўналиши бўйича чартер рейслари амалга оширилиши тўғрисида хабар берди.

Россия Федерацияси шаҳарларидан Ўзбекистонга учишга рухсат олиш учун мажбурий тартибда ПЗР тестидан (парвоздан олдинги 72 соат ичида) ўтганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ва Ўзбекистон Республикаси виза режимига риоя қилиш талаб этилади. ПЗР тести маълумотномасига эга бўлмаган йўловчиларга авиакомпания рейсларида учишга рухсат этилмайди.

Шунингдек, авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, "Uzbekistan airways" АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки йўловчиларнинг ўз минтақаларидаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкинлиги маълум қилинган.