Кремль Россия ва Украина ўртасида босиб олинган ҳудудларни алмашиш тўғрисида. Греция янги президентни сайлади. Вашингтон дипломатияни қисқартиради
🔹 Россия Украина билан музокараларда босиб олинган ҳудудларни алмашиш масаласини муҳокама қилмайди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков брифингда. У Украина Қуролли Кучлари назорати остидаги Курск вилоятининг бир қисмини Россия томонидан аннексия қилинган Украина ҳудудининг бир қисмига алмаштиришни таклиф қилган Владимир Зеленскийнинг сўзларига шундай изоҳ берди. Бир кун аввал Украина президенти Москва билан тинчлик музокаралари бошланган тақдирда Киев “бир ҳудудни бошқасига алмашиши”ни айтган эди. Қайси қисмини деб сўрашганда, “билмайман, кўрамиз. Аммо бизнинг барча ҳудудларимиз муҳим, устуворлик йўқ”, деб жавоб берган.
🔹 Греция Миллий ассамблеянинг собиқ спикери, “Янги демократия” партиясидан парламент аъзоси, 66 ёшли Константинос Тасулас Грециянинг янги президенти этиб сайланди.
🔹 Оқ уй бутун дунё бўйлаб Америка консулликларини сезиларли қисқартирмоқчи. Европа давлатлари, Канада, Мексика ва Тинч океанидаги ороллардаги дипломатик ваколатхоналар ёпилиш хавфи остида. "Рўйхат"да Германия ва Франция ҳам бор.
🔹 Япония ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидан Токиони пўлат ва алюминийга янги 25 фоизлик божлардан озод қилишни сўради.
🔹 Россия ҳукумати Россияда гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб судланган 63 ёшли мактаб ўқитувчиси Марк Вогелни АҚШга топширди. АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Россияда судланган барча Америка фуқароларини қайтариш ниятида.
🔹 Миср ҳукумати Исроил ва АҚШ расмийларининг Ғазо аҳолисини жойлаштириш ниятидан норози. Миср Ғазо сектори аҳолисига ер ажратиш бўйича ҳар қандай режани рад этади. Германия канцлери Олаф Шольц ҳам Трампнинг фаластинликларни араб мамлакатларига жойлаштириш режасига қарши чиқди.
🔹 Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати АҚШ президенти Доналд Трампнинг таҳдидларига жавобан, Исроил анклавдаги ўт очишни тўхтатиш келишуви шартларига риоя қилмаса, Ғазо секторида қолган гаровга олинганларни озод қилишни тўхтатишини маълум қилди.
🔹 Миср мудофаа вазири Исроил билан чегара яқинида жойлашган учинчи дала армияси қўмондонлигига урушга тайёргарлик кўришни буюргани айтилмоқда.
🔹 Арманистон парламенти Европа Иттифоқига кириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди