Кун тарихи – 4 апрель
Тарихда биринчи «Etymologiae» («Этимология») энциклопедиясини яратган Исидор Севильский вафот этган сана – 4 апрель дунё ҳамжамияти томонидан “Халқаро Интернет куни” сифатида нишонланади. Ушбу кун йил тақвимида норасмий касбий байрам сифатида ахборот технологияси соҳа вакиллари орасида “Веб мутахассис куни” деб ҳам қайд этилган.
Шунингдек, ушбу санада “Халқаро миналар хавфидан огоҳ этиш ва миналарни йўқ қилиш ишларга кўмаклашиш куни”, “Халқаро каламушлар куни”, Сенегал Республикасининг “Мустақиллик куни” кенг нишонланади.
4 апрель санасининг тарихга муҳрланган муҳим воқеалари
1753 йил – Қиролича Елизавета Петровнанинг қарори билан Россияда ўлим жазоси бекор қилинди.
1785 йил – Инглиз кашфиётчиси Эдмунд Картрайт оёқ билан ишлайдиган тўқув машинасига патент олди.
1790 йил – Франция ва Жазоир давлатлари ўртасида тинчлик сулҳи тузилди.
1790 йил – Франция ва Жазоир 100 йиллик тинчлик шартномасини имзолади.
1850 йил – Лос-Анжелес шаҳри барпо этилди.
1947 йил – Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) фаолияти бошланди.
1959 йил – Судан ва Сенегал бирлашган давлати тузилди (улар бир ярим йилдан сўнг ажралиб кетди).
1973 йил – Нью-Йоркда (Манхэттен) Бутунжаҳон савдо маркази очилди.
1983 йил – Американинг “Челленжер” космик кемаси илк бор парвоз қилди.
1914 йил – “Садои Туркистон” газетасининг илк сони нашр этилди.