Кун тарихи: Бугун – Бутунжаҳон ижтимоий ҳақиқат куни

20 февраль – Бутунжаҳон ижтимоий ҳақиқат куни байрами 2007 йилда БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилган ва 2009 йилдан бошлаб ҳар йили нишонланиб келинмоқда.

Бош Ассамблея  томонидан БМТга  аъзо бўлган давлатларга шу куни ижтимоий ривожланишга эътибор қаратиш, миллий мақомдаги тадбирлар ўтказишни таклиф қилди. Байрамни ўтказишдан мақсад дунё бўйича ночорликка барҳам бериш, иш билан таъминганликни ташкил қилиш, эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги, ижтимоий фаровонлик ва ижтимоий ҳақиқат ҳамма учун каби масалалар бўйича халқаро алоқаларни ривожлантиришда ёрдамлашишдан иборат.

"Дори-Дармон" АК матбуот хизмати.