Кундузи чироғини ёқиб юрмаган ҳайдовчиларга жарима солиш бошланди

Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт.

Кундузи чироғини ёқиб юрмаган ҳайдовчиларга жарима солиш бошланди.

МЖтК 128-моддасига биноан, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазолар:

  • биринчи марта - 101 минг 365 сўм;
  • 1 йил ичида такроран - 202 730 сўм ;
  • 2 мартадан кейин 1 йил ичида такроран - 608 190 сўм;
  • 3+ мартадан кейин 1 йил ичида такроран - 810 920 сўм жарима ёки олти ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш.