Кутубхона ўқувчиларнинг китобга бўлган меҳрини оширади

Китоб инсонни маънавий камолотга етаклайди. Китоб ўқиган кишининг илмий салоҳияти, маънавий олами бойийди.
Ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш мақсадида мактабимизда 40 ўринли кенг, ёруғ ва мўъжазгина кутубхона ташкил этилди. Ундаги 1200 дан зиёд бадиий-илмий оммабоп асарлар, қизиқарли эртаклар ўқувчилар, ўқитувчилар ва аҳоли маънавий оламини бойитишга хизмат қилмоқда. Кутубхона доим китобсеварлар билан гавжум. Ҳар бир ўқувчи ўқиган китоблари ҳақида тенгдошларига гапириб беради, мулоҳаза юритади. Бу эса яна бошқа тенгдошини ушбу китобни қўлига олишга ундайди.
Шунингдек, замонавий технологиялар ривожланган даврда ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш мақсадида кутубхонамизда турли тадбирлар, жамиятда ўз ўрнига эга бўлган инсонлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Бундай давра суҳбатлари ёшларни она Ватанга, китобларга бўлган меҳрининг ошишига хизмат қилиши, шубҳасиз.
Ҳулкар НИШОНОВА,
Пахтачи туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактаби АРМ мутахассиси.