Сайёрдаги 10 та митти давлат
Мальдив ороллари
Ҳудуди 115 квадрат миля (297,8 километр квадрат)дан иборат. Ҳинд океанидаги 2000 та оролдан фақат 200 тасида одамлар яшайди. 1965 йилда Буюк Британия мустамлакасидан мустақилликка эришган мамлакатда 340 минг киши истиқомат қилади.
Сейшел ороллари
Ҳудуди 176 квадрат миля (455 километр квадрат)дан иборат. 1976 йилда Британиядан ажралиб чиққан Ҳинд океанидаги бу ороллар гуруҳининг 81 минг аҳолиси ҳозирда ўз давлатининг мустақил фуқаролари ҳисобланади.
Сент-Китс ва Невис
39 минг аҳолига эга Кариб денгизи давлатининг умумий 104 квадрат миля, яъни 261 километр квадрат (Сент-Китс ороли – 168 км/кв, Невис ороли– 93 км/кв) ер майдони бор. 1983 йилда мустақилликка эришган мамлакат бир хил номдаги иккита оролдан иборат.
Маршалл ороллари
Аҳолиси 58 минг киши, атоллар, рифлар ва 34 оролдан иборат Маршалл оролларининг ер майдони атиги 70 квадрат миля (181,3 километр квадрат)га етади. 1979 йил май ойида Америка Қўшма Штатлари уларнинг конституцияси ва президенти Амату Кабуани тан олиб, Маршалл оролларига мустақиллик берди.
Лихтенштейн
Лихтенштейн 62 квадрат миля ёки 160 квадрат километр ер майдонига эга. Австрия ва Швейцария ўртасидаги Алп тоғларида жойлашган, 34 минг кишилик аҳолига эга мамлакат дунёдаги энг кичик давлатлардан биридир.
Сан-Марино
IV асрда ташкил этилган Европадаги энг қадимги, дунёдаги энг кичик давлатлардан бири Сан-Маринонинг майдони 24 квадрат миля (61,2 километр квадрат)ни ташкил этади. Мамлакат марказий Италиянинг шимолида жойлашган ва унинг 29 минг аҳолиси бор.
Тувалу
Тувалу ер майдони атиги 9 квадрат миля (26 километр квадрат)ни ташкил этади. Тувалу Полинезиядаги 360 милялик ороллар занжирида жойлашган 9 та маржон атолларидан иборат. Аҳолиси – 12 минг киши.
Науру
Тинч океанининг ғарбий қисмида, Микронезиянинг жанубида жойлашган маржон оролининг майдони 8,5 квадрат миля (21,3 километр квадрат)дан иборат. 13 минг аҳоли мамлакатдаги фосфат қазиб олиш ҳисобига кун кечиради. “Хурсандчилик ороли” номи билан ҳам танилган мамлакат 1968 йилда Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландия қўшма маъмуриятидан ажратилиб, мустақилликка эришган.
Монако
Монако князлиги 0,7 квадрат миля (2,02 квадрат километр) майдонни эгаллайди. Бу Франциянинг жанубий қирғоғида, Ўрта ер денгизи соҳилид ажойлашган дунёдаги энг кичик давлатлардан биридир. Аҳолиси 32 минг киши, фақат Франция билан чегарадош давлат Монте-Карлодаги казинолари билан бутун дунёга машҳур. Айтишларича, ҳисобингизда 7 та ноллик маблағингиз бўлмаса, у ерга боришнинг ҳожати ҳам йўқ.
Ватикан
Католикларнинг маънавий маркази, 770 киши аҳолига эга суверен давлат Италия пойтахти Рим шаҳрининг марказида жойлашган. Мамлакат майдони 0,2 квадрат миля (440 минг квадрат метр)ни ташкил қилади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.