Лола Каримова Голливуддаги умумий қиймати 11 млн доллардан зиёд бўлган мулкларини сотувга қўйди

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа кизи Лола Тиллаева-Каримова Голливуддаги иккита йирик вилласини сотувга қўйди. Виллалар нархи мос равишда 5.995 ва 6.495 миллион долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Variety нашри хабар берган.
Лола Тиллаева ва унинг эри Тимур Тиллаевга тегишли ушбу мулклар 2007-2014 йиллар оралиғида харид қилинган. Улардан бири аввал машҳур Ким Кардашянга тегишли бўлгани айтилмоқда.
Оиланинг ўзи 33 миллион долларлик бошқа уйда истиқомат қилади, деб ёзади нашр.