Магистр ва ординаторлар амалиётни қишлоқ тиббиёт муассасаларида ўташади

Каттақўрғон, Нуробод, Қўшработ ҳамда Пахтачи туманларига Самарқанд давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ҳамда 122 нафар магистр ва клиник ординаторлари ўқув амалиётини ўташ учун жалб қилинди.

Амалиётчилар тўрт ой давомида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, даволаш ва назорат қилиш, аҳолининг касалланиш даражасини камайтириш, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш бўйича иш олиб боради.

Айни пайтда институт ва мазкур туман тиббиёт бирлашмаси сафарбар этилган ёш шифокорларни бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш, иш ҳақи ҳамда уй-жой билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Дилмурод ТЎХТАЕВ.