Магистратурага қабул натижалари нега кечикаётганлигига изоҳ берилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали магистратура мутахассисликларига 2022/2023-ўқув йили қишки қабули натижалари қачон чиқиши юзасидан мурожаатлар кўпайди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу мурожаатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди: "Магистратура қишки қабулига топширилган сертификатларни тегишли ташкилотлар базаларидан текшириш жараёни маълум вақт талаб этмоқда. Ҳозирги кунда ҳужжатларнинг асосий қисми текширилди. Бу жараён тез кунда якунига етказилади ва натижалар эълон қилинади".

Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаолларидан ушбу мавзуга доир асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини, жамоатчиликдан эса фақат вазирлик расмий манбалари орқали эълон қилинадиган хабарларга ишонишлари сўралган.