«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони соҳиблари аниқланди. Улар сафида Самарқанд вилоятидан кимлар бор?

Жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Самарқандлик бир гуруҳ маҳалла фуқаролар йиғини раислари «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони соҳиблари бўлишди.

Улар билан танишинг:

* Худойбердиев Обид Буриевич – Самарқанд шаҳридаги Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Хасанов Икром Рахманкулович – Самарқанд шаҳридаги Чашма маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Ярқулова Фазила – Самарқанд шаҳридаги Оқсарой маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Султанов Равшан Исанович – Каттақўрғон шаҳридаги Меҳржон маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари — кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси

* Мухаммадиев Пайзулло Зубайдуллоевич – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Каттақўрғон шаҳар кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари

* Маллаев Абдунаби Башманович – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Булунғур тумани кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

* Аскарова Гулсун Хурсанмуратовна – Булунғур туманидаги Бешқўтон маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Султанов Нормамат – Жомбой туманидаги Тут маҳалла фуқаролар йиғини фаоли

* Шамсиева Башорат Уктамовна – Жомбой туманидаги  Катта қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Рўзиев Обиджон Басиевич – Иштихон туманидаги  Бешариқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Мансурова Лола Хайруллаевна – Иштихон туманидаги  Катта Қанғли маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Бобоев Болта – Каттақўрғон туманидаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Ахмедов Қамариддин – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Каттақўрғон тумани кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари

* Боймуродов Рахимжон Мейлиевич – Каттақўрғон туманидаги Мўминхўжа маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Нурматов Турсунмурот Абдулхакимович – Қўшработ туманидаги Ўртасой маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Ирзақулов Баходир Кучкарович – Қўшработ туманидаги  Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Деҳқонов Сирожиддин Қўшоқович – Қўшработ туманидаги  Юқори жўш маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби

* Хасанов Бозор Собирович – Нарпай туманидаги Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси

* Ибодуллаев Баходир Эшмирзаевич – Нуробод туманидаги  Чорвадор маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Марданов Атамурод Хушбақович – Нуробод туманидаги  Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Султонова Муқаддас Утамуродовна – Оқдарё туманидаги Кумушкент маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби

* Муҳаммадиев Нормурод Долиевич – Оқдарё туманидаги Галаравот маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Маматов Самандар Холмуратович – Паст Дарғом туманидаги Дурмонсой маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Назаров Баходир – Паст дарғом туманидаги Санчиқул маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Бегимкулов Сулайман Рашидович – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Паст Дарғом тумани кенгаши ташкилий-услубий гуруҳи бош мутахассиси

* Уролов Рустамжон Муносибович – Пайариқ туманидаги Тоҳиршайх маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Мардиев Фарходжон Жалилович – Пайариқ туманидаги  Маданият маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Нематов Ойбек Нематович – Пайариқ туманидаги Томойрот маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби

* Салиева Орзигул Холмирзаевна – Пахтачи туманидаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Қутлиев Фозилжон Ҳасанович – Пахтачи туманидаги Ёбу маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Асадова Диляром Абиджановна – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд тумани кенгаши раисининг диний-маърифий масалалари бўйича ўринбосари

* Утамуродов Шавкатилло Садинович – Самарқанд туманидаги  Юқори Қайнама маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Мирзаев Илхом Маматович – Самарқанд туманидаги Оқмачит маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Қурбонов Икром Баратович – Ургут туманидаги  Украч маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби

* Махкамов Сайфулло Раджабович – Ургут туманидаги Боғишамол маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Ҳусанов Обид Тоштемирович – Ургут туманидаги Терак маҳалла фуқаролар йиғини раиси

* Сараев Ҳамза – Тойлоқ туманидаги Маданият маҳалла фуқаролар йиғини фаоли

* Ибадов Файзулло Абдуллаевич – Тойлоқ туманидаги Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини фаоли

«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони соҳибларини табриклаймиз!

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 июлдаги қарори билан таъсис этилган “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади. Шунингдек, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳисобидан мамлакат санаторийларида даволаниш учун бир марталик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўлади.