Маҳалла раиси маълумотномага имзо чекмаяпти, шу тўғрими?
Зуҳриддин Маликов, Ангрен шаҳар давлат хизматлари маркази бош мутахассиси:
"Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон билан тасдиқланган низомнинг 2-боб 5-бандига асосан ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мақсадида туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига мурожаат этувчи паспорт нусхаси ва оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг маълумотномаларини тақдим қилиши шарт.
Шунга кўра, мурожаатчи ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинига тегишли маълумотномани олиш бўйича мурожаат қилишга ҳақли.
Агар МФЙ раиси асоссиз равишда мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида, ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида маълумотнома тақдим қилишдан бош тортса, бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки туман, шаҳар Адлия бўлимларига мурожаат қилишларини тавсия қиламиз".