Маҳаллага депутат келди

Бугун, 29 январь куни 1-Боғибаланд сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган депутат Бадриддин Насриев Самарқанд шаҳридаги қатор маҳаллаларда бўлиб, улардаги шароит, камчилик ва муаммоларини ўрганди.
Ўрганишлар давомида Президентимиз томонидан илари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида маҳаллалар қошида ташкил этилаётган кутубхоналар ва спорт масканларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Юксалиш ва Ўзбекистон маҳаллаларида ташкил этилган кутубхоналар талаб даражасида эмаслигига эътироз билдирилди. Кутубхона фондини бойитиш ва китобхонларни жалб қилиш орқали “Китоб менинг дўстим”, “Энг яхши китобхон” каби танловларни ташкил этиш лозимлиги уқтирилди.
Шунингдек, Тадбиркорлар ва Ўзбекистон маҳаллаларида қисқа фурсатларда спорт заллари очиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Келгусида бундай спорт иншоотлари уюшмаган ёшларни бирлаштириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Геологлар, Мустақиллик ва Сиёбча маҳаллалари биноларида етарли шарт-шароитлар мавжуд бўлмаганлиги боис уларнинг янги, замонавий шароитга эга бўлган биноларини ташкил этиш ишларини тезлаштириш ҳақида шаҳар ҳокимлигига депутат мурожаати йўлланадиган бўлди.
Мададкор маҳалла фуқаролар йиғини тасарруфидаги бўш турган ерга ҳомий тадбиркорлар кўмагида ўндан ортиқ хотин-қизларни иш билан таъминлашга мўлжалланган тикув цехи фаолиятини йўлга қўйиш, тижорат банклари орқали молиявий қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам ҳал этилди.
Вилоят маҳаллалар кенгаши aхборот хизмати.