Макрон французларни шахсан тинчлантириш ҳаракатида
Франция жамиятида кескин қаршиликларга сабаб бўлган пенсия ислоҳоти танқид қилинар экан, президент Эммануэль Макрон халқни тинчлантириш ва ҳукумат дастурида олдинга силжиш умидида мамлакат қишлоқ жойларини айланди.
Макрон пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойишлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, “Франциянинг олдинга силжишига имконини "шовқинлар" бермайди”, деган.
Бир-неча кун аввал Макрон сиёсий ва ижтимоий инқироз муҳитида халққа мурожаатида жамиятдаги кескинликни бартараф этиш учун катта меҳнат ислоҳотини ўтказишга ваъда берган, кўчаларда давлат раҳбари маърузасини кўпчилик қозон-товоқ "тақа-туқ"и остида кутиб олган эди. Бу ҳаракатлар сафар чоғида ҳам давом этган.
"Ғазаб бўлиши аниқ, мен бошқа ҳеч нарсани кутмагандим. Лекин бу менинг мамлакат бўйлаб гастрол сафарини давом эттиришимга тўсқинлик қилмайди, чунки биз ҳаракат қилишимиз ва олдинга интилишимиз керак".
Франция ҳукумати давомли кўча намойишлари фонида ўтган жума куни янги қонун билан пенсия ёшини 62 дан 64 га кўтарди.