Мактаб директорининг кечки пайт йиғилиш ўтказганига изоҳ берилди
- 20.11.2019 17:39
- 405
- Таълим
Бундан эса кўпчилик ўқитувчилар норози бўлаётгани айтилган. Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими изоҳ берди:
"28-умумтаълим мактаби 964 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, 1135 нафар ўқувчи таҳсил олади. Дарслар 2 навбатда ташкил этилган ва 64 нафар педагог ишлайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Давлат таълим стандартларига кўра, вақтга мувофиқ мактабда дарс соатлари белгиланган. Мактабда таълим сифати, самарадорлиги ҳамда иш режасидаги масалаларни педагогик жамоа билан муҳокама қилиш талаб этилади ва бу ишлар дарслардан сўнг олиб борилади. Агар шу каби йиғилишлар олдинроқ ўтказилиб, ўқитувчилар жалб қилинса, белгиланган дарс соатларини ўтишнинг имкони бўлмайди.
Дарвоқе, оилавий шароити тушунтирилиб, жавоб сўраганлар кенгашда иштирок этишдан озод этилади", дейилган бошқарма хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим