Марафон: "Янги нафас" ғолиблари аниқланди
- 13.11.2022 14:44
- 186
- Спорт
«Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда — бирга югурамиз» ягона шиори остида ўтказилган марафон ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсда мазкур марафоннинг ўтган йилги баҳсларида ҳам ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон-Финландия педагогика институти талабаси Намоз Бобомуродов қўлга киритди. Иккинчи ўринни Марказий ҳарбий округ хизматчиси Илҳом Назаров эгаллаган бўлса, учинчи ўрин пастдарғомлик спортчи Комилжон Фозиловга насиб этди.
Қизлар баҳсида биринчи ва иккинчи ўринларни пастдарғомлик спортчилар Фарангиз Алимова ва Элноза Маҳмараимовалар қўлга киритди. Учинчи ўрин СамДУ талабаси Дурдона Шамсиевага насиб этди.
Мусоқабада ногиронлиги бўлган фуқаролар ўртасида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ҳамда қатор номинациялар бўйича ғолиблар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Алишер Исроилов.