Мард ўғлонлар номи барҳаёт

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида 10 минг нусхада чоп этилган китобда 222 нафар йигитнинг жасорати, қаҳрамонлиги ҳақида ҳикоя қилинган. Эътиборлиси, китобга киритилган 25 нафар самарқандлик Ватан ҳимоячилари орасида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарувчи-ғаввоси Ғофир Жўраев хотираси ҳам ёдга олинган.

Тадбирда Ғ.Жўраевнинг жасорати, фавқулодда вазиятларда аҳолига кўрсатган ёрдами ҳақида ҳамкасбларининг хотиралари эшитилди. 

Маърифий тадбир доирасида Самарқанд ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилиб, ёшларга бошқарма фаолияти ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, бошқарма шахсий таркиби ҳамда коллеж ўқувчиларининг Самарқанд давлат музей қўриқхонасига саёҳати ташкил этилди.

Ўз мухбиримиз.