Марказий ҳарбий округи қўмондони фаол ҳарбийларни рағбатлантирди
- 06.06.2019 15:38
- 157
- Ўзбекистон

Марказий ҳарбий округида хизмати давомида илғор натижаларга эришган 100 га яқин ҳарбийлар ҳамда спорт тадбирларида фаол қатнашган кекса авлод вакиллари рағбатлантирилди.
Дастлаб видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда округ қўмондонлиги, ҳарбий қисмлар, Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ҳамда Самарқанд вилоятидаги мудофаа ишлари бўлимларида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шундан сўнг саф майдонида Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий вилоятларидаги ҳарбий қисмлардан келган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, шунингдек, нафақага чиққан ҳарбийлар ва кекса авлод вакилларига округ қўшинлари қўмондони, полковник А.Саидов томонидан эсдалик нишони, қимматбаҳо совға, пул мукофотлари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қийинчиликдан қуроқчилик қутқарди
- 16 дақиқа аввал
- Самарқанд
Самарқандда 6 ойда 42 та болалар боғчаси ишга тушди
- 22 дақиқа аввал
- Самарқанд
Эркаклар орасида ўз жонига қасд қилиш тўрт баравар кўпроқ
- 33 дақиқа аввал
- Жамият
Коррупция - жамият танасидаги саратон
- 2 соат аввал
- Жамият