МДҲнинг мерган қизлари “Тўмарис кубоги”да жам бўлди

Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида камондан отиш бўйича аёллар ўртасида илк бор “Тўмарис кубоги” халқаро турнири ўтказилмоқда.

Турнирда Ўзбекистон спортчиларидан ташқари Қозоғистон, Грузия, Украина, Россия, Тожикистон ва Қирғизистоннинг 50 нафардан ортиқ маҳоратли спортчилари иштирок этмоқда.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари, туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи Б. Нуриллаев, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси биринчи вице-президенти О. Имомов мамлакатимизда спортни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, спортчилар учун яратилган имкониятларни алоҳида таъкидлади. Халқимиз тарихида саркардалик, мерганлик бобида ўзига хос ном қозонган Тўмарис номи билан аталган мусобақа ёш мерганларни қўллаб-қувватлаб, уларга нуфузли халқаро турнирларга тайёрлашга хизмат қилишини қайд этди.

Мусобақа 29 октябрга қадар давом этади.