Мегавати Сукарнопутри хоним «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг фахрий профессори бўлди

"Ипак йўли" халқаро туризм ва маданий мерос унверситетида магистрлик дипломини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда сўз олган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Индонезия Республикасининг бешинчи Президенти, Миллий тадқиқот ва инновация агентлиги Бошқарувчилар Кенгаши раиси Мегавати Сукарнопутри хоним  битирувчиларни табриклаб, келгусидаги ишларига омад тилади. Ўзбекистон билан Индонезия ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётганини эътироф этишди.

Тадбирда Мегавати Сукарнопутри хонимга унверситетнинг «Фахрий профессор» дипломи топширилди. 

Тадбирда 130 нафар талабага магистрга диплом берилди, улардан 95 нафари 16 давлатдан келиб таҳсил олган хорижлик талабалардир. 

Маълумот ўрнида: Мегавати Сукарнопутри хоним Индонезиянинг  бешинчи президенти. Ушбу лавозимни 2001-2004 йилларда эгаллаган. Индонезиянинг биринчи аёл президенти. 2004 йилда Форбс журналига кўра Мегавати Сукарнопутри хоним дунёдаги энг нуфузли аёллар рўйхати ўнталигидан ўрин олган.