Меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликдаги янгиликлар нималарда акс этди?
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши томонидан тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар учун ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
“Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан ўз фаолиятларини устав талаблари асосида амалга ошириш, касаба уюшмаси аъзоларини ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат жамоаларида ходимлар меҳнатини мухофаза қилиш, уларга қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиб бериш ҳамда молиявий интизомга қатьий риоя қилиш” мавзусида ташкил этилган ўқув-семинарда вилоят касаба уюшмаси тармоқ тизимидаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, ҳисобчилари, цех касаба уюшмалари ташкилотчилари, муассасалар кадрлар бўлими бошлиқлари, меҳнатни мухофаза қилиш муҳандислари иштирок этди.
Семинар машғулотини ўтказишда асосий эътибор, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларини тарғиб қилиш, касаба уюшмаларининг ташкилот ҳаётида тутган ўрни, ҳужжатларни юритиш, молиявий интизомга қатъий риоя қилиниши, 2025 йилда барча даражадаги касаба уюшма ташкилотларида ўтказиладиган ҳисобот-сайлов йиғилишларига тайёргарлик кўришга қаратилди.
Ўқув-семинар машғулоти савол-жавоблар, баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтди.
Йиғилиш якунида тармоқ касаба уюшмаси тизимида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ фаол меҳнатни мухофаза қилиш муҳандисларига вилоят кенгашининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди.