Мексикада кичик шаҳарча мэри ва яна 17 киши отиб кетилди
- 06.10.2022 22:21
- 60
- Хориж
Мексика жанубида Герреро штатидаги Сан-Мигел Тотолапан кичик шаҳарчасида қуролланган шахслар шаҳар мэриясига ҳужум қилиб, шаҳар мэри Конрадо Мендоce Алмейда ва яна 17 кишини ўлдирди, дея хабар бермоқда “АP” ҳукумат расмийлари баёнотига таяниб. Жароҳатланганлар бор.
Герреро штати прокурори Сандра Луз Валдовинос Milenio телеканалига берган интервьюсида ҳалок бўлганлар ичида мэр ва унинг отаси – шаҳарнинг собиқ мэри борлигини айтди. Ушбу ҳужумларни содир этганликда маҳаллий "Лос Текиллерос" жиноий гуруҳи гумон қилинмоқда.
Бу ҳужум Мексика президенти Андрес Мануел Лопес Обрадорнинг қуролли зўравонликка қарши кураш сиёсатини ўзгартириб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида фуқаролик полициясидан кўра армиядан кўпроқ фойдаланишга қарор қилганидан кейин содир бўлди, дея қўшимча қилади агентлик.
Шу куни Мехико жанубидаги Куернавака шаҳрида мотоциклда икки киши Морелос штати депутати Габриела Маринни отиб ўлдирган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 10 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!