Мексикада сўнгги бир ой ичида 4 нафар, 2018 йилдан бери 50 дан ортиқ журналист ўлдирилди: Сўнгги қотиллик намойишларга сабаб бўлди

Роберто Толедо ҳукуматдаги коррупцияга оид шов-шувли мақолалари билан танилган Monitor Michoacan веб-нашрида ишлаган эди. ОАВга аввал ҳам бир неча марта қаттиқ жазо билан таҳдид қилишган.



Мисли кўрилмаган қатор қотилликлар бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозиликларга сабаб бўлди. 2018 йил декабридан бери Мексикада 50 дан ортиқ журналист ўлдирилган.

Шу охирида Мексиканинг Тихуана шаҳрида, уйи олдида федерал ҳукумат ҳимоясида бўлган журналист Лурдес Мальдонадо отиб ўлдирилди.

Лоурдес Мальдонадо бир қанча ахборот агентликлари билан ҳамкорлик қилган ва маҳаллий воқеаларни ёритувчи янгиликлар дастурида ишлаган. 2019 йилда мамлакат президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадорнинг матбуот анжуманида у ҳаётидан хавотирда эканини айтган эди. Ўшанда гап Қуйи Калифорниянинг собиқ губернатори Хайме Бонилла Вальдез билан узоқ муддатли ҳуқуқий кураш ҳақида кетган.

Ўтган ҳафта журналист ушбу меҳнат даъвосида ғалаба қозонганини эълон қилди. У шунингдек, собиқ штат бош прокурорини ҳам судга берди.

Январь ойида шунингдек, криминал янгиликлар фотомухбири Маргарито Мартинес ва Веракрусда сиёсат ва хавфсизликни ёритувчи интернет порталини бошқарган журналист Хосе Луис Гамбоа Арназ отиб ўлдирилган.

Мексика ОАВ ходимлари учун дунёдаги энг хавфли мамлакат сифатида тан олинган.