Мерганлар ўзаро беллашди
Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Ургут туман кенгаши бирлашган ўқув спорт техника клубида ёзги биатлон спорт мусобақаси ташкил этилди.

- 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган мусобақада туманимиздаги 100 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди, - дейди "Ватанпарвар" ташкилоти туман кенгаши раҳбари Ихтиёр Ўткуров. - Келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг жисмонан бақувват, руҳан тетик, интеллектуал салоҳияти юксак бўлиб вояга етишларида бу каби спорт мусобақаларининг ўрни, аҳамияти беқиёс. Қувонарлиси, ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқиши бўлакча. Бунга мусобақа давомида ҳам амин бўлдик. Баҳслар жуда қизиқарли бўлди. Унда ёшлар нафақат масофадан ўқ отиш бўйича ўз маҳоратини намойиш этди, балки мотоспорт, велоспорт ва югуриш бўйича ҳам баҳслашди.
Баҳриддин САФАРОВ.