МИБ пахта тозалаш заводидан 1 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигини ундириб берди
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖдан ундирувчи Оқдарё туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 млрд 377 млн 460 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган.
Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖнинг банк ҳисоб-рақамларининг чиқим қисмига банд солинган.
Қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.
Шунингдек, қарздорга тегишли бўлган, жамият ҳудудида жойлашган 10 дона компьютер ва бошқа мол-мулклар хатланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 233-моддаси тушунтирилган ҳолда қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖнинг вакилига топширилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖдан ундирувчи Оқдарё туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 млрд 377 млн 460 минг сўм солиқ қарздорлиги ундириб берилди.
Мажбурий ижро бюроси
Оқдарё туман бўлими.