Миллиардерлар пандемиядан халос бўлмай туриб, 100 миллион долларини 200 миллион қилиб бўлмаслигини англаши керак
Дунёнинг турли мамлакатларидан 93 миллионер жаҳон ҳукуматларидан энг бадавлат одамлардан олинадиган даромад солиғини ошириш ва маблағни коронавирусга қарши курашга йўналтиришини сўради. Мурожаатга имзо чекканлар орасида АҚШ, Буюк Британия, Канада, Дания, Янги Зеландия фуқаролари бор. Аммо негадир уларнинг орасида 200 миллионери бўлган Россияни кўрмайсиз.
Миллионерлар ва миллиардерлар инсониятга таҳдид солаётган пандемиядан халос бўлмай туриб, 100 миллион долларни 200 миллион қилиб бўлмаслигини яхши билишади. Ғарбий Европада энг бой фуқаролар даромад солиғига 45-55 фоиз тўлайди. Ҳатто, АҚШда миллионерлар бюджетга 35 фоиз солиқ тўлайдилар. Шу тариқа даромад ва рентани жамият фойдаси –тиббиёт, таълим, фан, аҳолининг кам таъминланган табақаси, нафақа олувчиларга қайта тақсимлаш амалга оширилади.
Т.МУРОД тайёрлади.