Мисрда икки аёл акула қурбони бўлди
- 04.07.2022 15:36
- 245
- Хориж
Мисрнинг Хургада курорт шаҳрида уч метрли акула бир кунда икки сайёҳни ўлдирди. Бу ҳақда 3 июль куни мамлакат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Шундай қилиб, аёлларидан бири, 68 ёшли австриялик сайёҳ бўлган. Йиртқич одамлар кўз ўнгида унинг қўли ва оёғини тишлаб олган. Жабрланувчи олган жароҳатлардан шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Миср департаменти иккинчи қурбоннинг жасади биринчи ҳужум жойидан 200 метр узоқликдаги рифдан топилганини хабар қилди. Айтилишича, аёл танасининг ярми мавжуд эмас.
Ҳукумат томонидан муҳофаза этиладиган ҳудудлар бўйича мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилган.
Ҳозирда акула ҳужуми содир бўлган Сахл Хашиш ҳудудида сузиш, шўнғиш ва балиқ овлаш тақиқланган.
Жорий йилнинг февраль ойида Сиднейда бир эркак киши сўнгги 60 йил ичида биринчи акула қурбони бўлган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа