Мол ўғрисига жиноят иши қўзғатилди

Жорий йил 17 июль куни Самарқанд тумани ИИБга туманнинг Ўзбеккенти маҳалласида яшовчи Т.Ғ. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 16 июль куни соат 15:00дан 17:15га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг ер участкасидан бир бош, бозор нархи 7 миллион сўмлик қорамолини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган ва молини топиб беришда амалий ёрдам сўраган.

Самарқанд тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноят Ургут тумани Чеп қишлоғида яшовчи Қ.А. томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Қ.А. ушбу молни Самарқанд шаҳри ҳудудига олиб келиб, ўзига таниш бўлмаган фуқарога 7 миллион сўм эвазига сотиб юборганлиги маълум бўлди.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.