Молдова президенти илк фаолиятини коррупцияга қарши қатъий курашдан бошлашга ваъда берди

Майя Санду - Молдованинг биринчи аёл президенти. Инаугурация маросимида Санду парламент аъзолари, конституциявий суд аъзолари ва хорижий дипломатлар иштирокида қасамёд қилди. Европани қўллаб-қувватловчи Ҳаракат ва бирдамлик партиясининг етакчиси сифатида Санду сайловда рақиби Игор Додондан ишончли устунлик билан ғалаба қозонди. Улар тўплаган овоз орасидаги фарқ 15,5 фоизни ташкил этди. Санду биринчи навбатда, коррупцияга қарши қатъий кураш ва Брюссель билан яқин алоқаларни ўрнатишга ваъда берди.

Совет Иттифоқи қулаганидан кейин мустақил бўлган Молдовада уч ярим миллион одам истиқомат қилади. Ўртада Украина ва Руминия орқали қисилиб қолган бу мамлакат Европанинг энг қашшоқ давлатларидан бири ҳисобланади.

Аввалроқ Молдова бош вазири Ион Кику оппозиция талаб қилган муддатидан олдинги парламент сайловларини ўтказиш учун истеъфога чиқишини эълон қилди. Вазир истеъфосини айни пайтда расман президентлик лавозимига киришган Майя Санду ва уни қўлловчи Ҳаракат ва бирдамлик партияси талаб қилишди. Собиқ давлат раҳбари Игорь Додон муддатидан олдинги сайловларгача вазиятни бошқарадиган вақтинчалик ҳукумат тузишни таклиф қилди. Санду бу таклифдан воз кечди.