Молдовада ўтказилган президентлик сайловларида Майя Санду хоним ғалаба қозонди
- 16.11.2020 17:25
- 106
- Хориж
Молдова собиқ бош вазири, “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси етакчиси Майя Санду мамлакат президентлиги учун ўтказилган сайловларнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонди. Бу ҳақда 16 ноябрь куни Молдова марказий сайлов (МСК) комиссияси маълум қилди.
Майя Санду 57.75 фоиз овоз йиғишга муваффақ бўлди. Унинг рақиби, мамлакатнинг амалдаги президенти Игорь Додон 42.25 фоиз овоз йиға олди.
Сайловларнинг иккинчи босқичи 15 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтди. Фуқаролар келгуси тўрт йил учун мамлакатга раҳбар сайладилар. Молдова қонунчилигига биноан, эллик фоиздан кўп овоз олган номзод ғолиб бўлади.
Молдова МСК раҳбари ўринбосари Владимир Шарбаннинг маълум қилишича, сайловлар давомида жиддий қоидабузарликлар кузатилмаган.
Мамлакатнинг амалдаги президенти Игорь Додон ўз мағлубиятини тан олди ва Майя Сандуни ғалаба билан табриклади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 28 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 51 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!