Трамп тарафдорларининг намойиши пичоқлашиш билан тугади
Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватловчи тарафдорлари орқали уюштирилган митинг пичоқлашиш билан якунланди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Газетанинг ёзишича, маҳаллий вақт билан соат 20:00 да Оқ уйнинг шарқидан беш квартал нарида намойишчилар ва ҳозирда сайланган Америка раҳбарининг мухолифлари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бир неча дақиқа давом этган жанжал пайтида иштирокчилардан бири, 20 ёшли йигитнинг орқасига пичоқ билан урилган. Жабрланувчи оғир жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилган.
Газетада таъкидланганидек, митинг пайтида Трамп тарафдорлари ва қаршилари ўртасида тўқнашувлар бир неча бор содир бўлган. Натижада ҳар икки томондан камида 20 киши ҳибсга олинган. Шунингдек, тартибсизликлар пайтида икки полициячи жароҳатлангани маълум бўлди.
Аввалроқ Вашингтондаги адолатли сайлови учун намойишда Трампнинг минглаб тарафдорлари қатнашган. Оқ уй яқинидаги Фридом плаза атрофида йиғилган намойишчилар Америка байроғини ушлаб, овозлар ўғирланишига чек қўйишни талаб қилган ва сайловларнинг сохталаштирилишига қарши эканликларини билдирган.