АҚШнинг 17 штати сайлов натижаларини қайта кўриб чиқиш бўйича даъвони қўллаб-қувватламоқда
АҚШнинг 17 штати Техаснинг Олий судга президентлик сайловлари натижаларини кўриб чиқиш тўғрисидаги даъвосини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Суд баёнотига кўра, республикачилар партиясининг вакиллари ҳукумат тепасида бўлган штатлар даъвога расман қўшилмади, фақат ўз фикрларини билдиришди, холос.
Таъкидланишича, Техас штати маъмурлари АҚШ демократик партиясидан номзод Жо Байденга овоз берган тўртта беқарор штатдаги сайлов натижаларини бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилган. Техас бош прокурори Кен Пэкстоннинг айтишича, Пенсилвания, Жоржия, Висконсин ва Мичиган штатларида овоз беришда қоидага зид ҳолатлар кузатилган. Уларда сайлов қонунчилигига коронавирус пандемияси баҳонасида ўзгартириш киритилган.
Илгари АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп маҳаллий қонунчилик органларини сайловни муҳокама қилиш учун йиғилишга чорлаб, Жоржия штати раҳбариятидан президент сайлови натижаларини қайта кўриб чиқишда кўмак сўраган эди. Трампнинг айтишича, почта орқали юборилган бюллетенлардаги сайловчилар имзоси текширилса, Жоржияда у «тез ва осон» ғалабага эришади.
2020 йил 3 ноябрь куни АҚШда навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтди. Овозларни ҳисоблаш ва ушбу масала бўйича суд жараёни ҳали ҳам давом этмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, Байден ғалаба қозониш учун керакли миқдордаги сайловчилар овозини олган ва шу тариқа Трампни ортда қолдирган. Демократ аллақачон ўзини АҚШнинг сайланган президенти деб эълон қилди.