Молия вазирлиги аҳолини огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда ҳукумат номидан турли тўловлар ва нафақалар ажратилганлиги ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда. Молия вазирлиги ушбу маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.

«Сизга шуни маълум қиламизки, Молия вазирлигининг барча расмий каналлари расмий текширилганлик белгига эга ва Сиз расмий манбалар орқали янгиликларни кузатиб, ишончли маълумотларни олишингиз мумкин.

Шунингдек, Сизни қизиқтирган барча қўшимча саволларга аниқлик киритиш учун 11-40 рақамига қўнғироқ қилсангиз, шу орқали билиб олишингиз мумкин», дейилади Молия вазирлиги хабарномасида.