Молия вазирлиги мутасаддилари самарқандликлар томонидан билдирилган 15 та мурожаатни ўрганди

Президентимизнинг Самарқанд вилоятидаги Ҳалқ қабулхонаси ва Молия вазирлиги мутасаддилари ҳамкорлигида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Самарқанд вилояти молия бош бошқармасида бўлиб ўтган сайёр қабулда аҳолидан 15 та мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларда фуқароларга пенсия тайинланиши, ногиронликка чиқариш, мактабгача таълим ташкилотига имтиёзли кредит маблағи ажратиш, ер участкалари билан боғлиқ, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларга моддий ёрдам бериш, фуқаролик паспортини олиш, иш ҳақининг тўғри ҳисобланиши, давлат божи каби масалалар акс этди.

Қабулда билдирилган 3 та мурожаат прокуратура органларига йўналтирилди, 12 та мурожаатлар қонуний тартибда назоратга олинди ва мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Самарқанд вилояти молия бош бошқармаси ахборот хизмати.