Москвада ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлими 2019 йил 24 ноябрь куни Москва шаҳрида оммавий муштлашув содир бўлгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.

Мазкур ҳодиса оқибатида 15 нафар шахс, жумладан, 10 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Низо футбол мусобақасида қоидаларнинг бузилиши сабаб келиб чиққан.

Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган.

ТИВ хабарида бир киши ҳалок бўлгани қайд этилган. Хусусан, Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Эслатилишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.