Мовий денгиз, қора пляж, сариқ дарё, яшил майдон учрашадиган табиат мўъжизаси қаерда жойлашган?
🔹 Споттед-Лейк – олачипор кўли Британиянинг Колумбиясида жойлашган. Сув омборининг ғайриоддий кўриниши кўлдаги магний сульфати, кумуш, кальций ва титаннинг юқори концентрациясига боғлиқ.
Кўп йиллар давомида кўлни муқаддас деб биладиган ва доираларнинг ҳар бири ўзига хос даволовчи хусусиятларга эгалигига ишонадиган Оканаган ҳиндулари у ерга даволаниш учун келади. Оканаган қабила бошлиғи рухсатисиз сайёҳлар кўлга яқинлаша олмайди.
🔹 Ушбу тўлқин “Чикама” деб номланади ва у дунёда давлат қонунлари билан ҳимоя қилинган биринчи тўлқин бўлди. Перуда ушбу тўлқин шаклини бузмаслик ва унга зиён етказмаслик учун унинг 1 километр яқинлигида қурилиш ишлари қонун билан тақиқланган.
🔹 “Денгиз чорраҳаси” деб номланган ноёб ва чиройли ҳодиса мавжуд. Жуда ҳам чиройли ва жуда кам учрайдиган ҳодиса денгизда тўғри бурчак остида ҳаракатланадиган 2 тизимли тўлқин кесишганда ҳосил бўлади. Баъзи тўлқинлар шамол туфайли, бошқалари табиий шароит туфайли юзага келади.
Натижада, сувнинг бутун юзаси бўйлаб каталаклар чизилади. Бундай тўлқинларга учраган кема осонгина ағдарилиб кетиши, одам эса қирғоққа етолмай чўкиши мумкин.
🔹 Испаниядаги Тинто дарёси таркибида темир миқдори юқори бўлганлиги сабабли у қизил рангга эга, бу ерда минераллар юқори оқимда қазиб олинади.
🔹 Мовий денгиз, қора пляж, сариқ дарё ва яшил майдон учрашадиган табиатнинг ўзи яратган ушбу қизиқарли ва ниҳоятда гўзал жой Исландияда жойлашган.
🔹 Шимолий Американинг АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган Буюк кўллар тизимидаги энг катта ва энг чуқур ҳисобланадиган Верхнее кўлининг суви шу қадар кўпки, у ҳар иккала Американи ҳам 30 сантиметр қўшимча қатлам билан қоплай олади.
🔹 Россия атрофидан дунёдаги 14 та денгиз оқиб ўтадиган ягона давлатдир.
🔹 Энг катта тоғ тизмаси ва энг чуқур водий океан сувлари остида жойлашган Мариан ҳандагининг чуқурлиги 11 километр, бу океан тубидан яна 11 километр пастда жойлашган. Шу пайтгача уч киши бу ерда бўлишга муваффақ бўлган. Сув устунининг ниҳоят даражадаги босимига қарамай, у ерда ҳаёт бор.
Баҳора Муҳаммадиева тўплади.