Муаллим!

Устоздир дилдаги ажиб эҳтиром,
Устоздир тилдаги энг ширин калом.
Умримиз кўркига кўрк қўшган чирой,
Устоздир у билан ободдир инсон.

Ғафлат дунёсидан уйғонади дил,
Меҳрингиз тафтини туйиб бир нафас.
Сиз сочган зиёдан яшнайди кўнгил,
Сизга таҳсин айтиш-энг чиройли қарз!

Сизга таъзим айлар бутун бир очун,
Юрган йўлингизда поёндоз гуллар.
Шафақ ҳам сизни деб сочади ёғду,
Сизга таъзим дейман, сизга устозлар!

Беқиёс куйларнинг навоси бу-Сиз,
Дилларнинг фараҳли сафоси бу-Сиз,
Етуклик йўлида ёруғ бир қуёш,
Борлиқнинг мусаффо ҳавоси бу-Сиз!

Сизнинг кулишингиз бир нурга қиёс,
Кулсангиз дунёлар ёришиб кетар.
Ҳилол кошонаси бўлмиш самода,
Сизнинг юлдузингиз порласа етар!

Сизни ардоқламоқ саодат дилга,
Сизни эъзозламоқ энг буюк шараф.
Истагим-бундайин иноят, бахтга,
Ҳар бир комил инсон бўлсин мушарраф!

Исматулла Йўлдошев