Муаммолар хонадонларда ўрганилди

Ўтган йилдан ҳар бир масъулнинг халқ орасига кириб, уларнинг дардини тинглаб, муаммоларни бартараф этишлари янгича кўринишда ташкил қилинди. Жумладан, 2019 йилнинг февраль ойидан Халқ қабулхонаси масъуллари ва сектор раҳбарлари уйма-уй юриб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.
Натижада вилоят бўйича 652 минг 828 та хонадонлар ўрганилиб, 113 минг 384 та хонадонларда аҳолининг 116 минг 541 та муаммолари аниқланди. Аниқланган муаммоларнинг 115 минг 007 таси, яъни 98,7 фоизи ижобий ҳал этилган.
Соҳалар кесимида олганда уй-жойи таъмирга муҳтож, оғир шароитда яшаётган оилалар бўйича (имконияти чекланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва шу каби) аниқланган муаммоларнинг ҳал этилиши 86 фоизни, уй-жойга муҳтожлар бўйича 87 фоизни, газ баллон, мактабгача таълим, бандлик, банк кредити ва кадастр йўналишидаги муаммолар бўйича 99 фоизни, табиий газ, электр энергияси, кўмир, соғлиқни сақлаш, паспорт ва моддий ёрдамга муҳтожлик билан боғлиқ муаммолар бўйича 100 фоизни ташкил этмоқда.
Бундан ташқари, ижтимоий объект, кўп қаватли уй, бино, иншоот, жой, кўча ва бошқа объектларда ўтказилаётган ўрганишлар бўйича 34 минг 703 та объектлар ўрганилиб, 29 минг 629 та объектда турли кўринишдаги муаммолар мавжудлиги аниқланган. Мазкур объектлардаги 38 минг 29 та муаммоли масалалардан 7193 таси тўлиқ бартараф этилган.
Ёқубжон ГАДОЕВ тайёрлади.