Мунажжимлар башорати: Бахтли лаҳзаларга бой ҳафта (12-18 январь)

Қўй (21.03–20.04)
Бу ҳафта сизнинг энг яхши ҳамроҳларингиз ақллилик ва ҳушёрлик бўлиши керак. Муаммоларни ҳал этишда ноанъанавий ёндашу ва шубҳасиз ижобий натижа беради. Дам олиш кунлари яқинларингиз билан жанжаллашишдан тийилинг.

Бузоқ (21.04–20.05)

Бу ҳафта рақибларни иттифоқчига айлантириш учун ноёб имконият пайдо бўлади, аммо эҳтиёткорона ва дипломатик ҳаракат қилиш зарур. Ҳафтaнинг биринчи ярмида муҳим воқеалар ва янгиликлар кутилмоқда. Жума куни қандайдир миш-миш ва гап-сўзларга ишонманг. Умуман, маълумотни текширинг.

Эгизаклар (21.05–21.06)

Бу ҳафта иш, ижод ва шахсий ҳаёт сизга қувонч бағишлайди. Ҳиссий таранглик пасаяди, қатъият ва ўзингизга ишонч пайдо бўлади. Ҳафтaнинг иккинчи ярми биринчи ярмига нисбатан хотиржамроқ ва барқарорроқ бўлади. Шиддатли учрашувлар, қизиқарли мулоқот ва фойдали танишувлар эҳтимоли бор, улар сизда муваффақият руҳини уйғотади.

Қисқичбақа (22.06–22.07)

Бу ҳафтадаги шиорингизҳамма нарсада меъёрбўлиши керак. Ҳозирча янги вазифалар қўймасдан, тугалланмаган ва аввалдан қолган ишларни якунлаш яхшироқ. Бироқ ташаббусни ўз вақтида кўрсатиш кутилган натижалар ва кейинги касбий ўсишга рағбат бўлади. Ҳиссий мувозанатни сақлашга ҳаракат қилинг.

Арслон (23.07–22.08)

Бу ҳафта фақат ўз кучингизга таянишга тўғри келади. Кўп нарсани ўзгартириш ва янги воқеликларга мослашиш керак. Агар қатъиятли ва мақсадга интилувчан бўлсангиз, касбий муваффақиятга эришасиз. Ҳафта охиридаги янги танишувга жиддий қаранг — у жуда фойдали бўлиши мумкин.

Паризод (23.08–23.09)

Бу ҳафтада қилинган эҳтиётсиз ҳаракатлар кутилмаган салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, шунинг учун диққатли бўлинг, васвасага берилманг. Қийин вазиятда ўзингизни йўқотмангуни ҳал қила оласиз. Пайшанба куни тез қарор қабул қилиш кутилмаган ижобий натижаларни беради. Дам олиш кунлари яқинларингиз алоҳида эътибор талаб қилиши мумкин.

Тарози (24.09–23.10)

Бу ҳафта шахсий ҳаётингизда сизга маъқул бўлмаган жиҳатларни тузатиш билан шуғулланиш имконияти туғилади. Агар нимадандир шубҳалансангиз, савол беришдан тортинманг. Ишнинг бир қисмини ҳамкасблар билан бўлишиш мумкин — улар қаршилик қилмайди. Номуҳим масалаларда ортиқча қайсарлик қилиб қўйишингиз мумкин, кескин баёнот ва очиқ низолардан қочишга ҳаракат қилинг.

Чаён (24.10–22.11)

Дам олиш кунларидан кейин иш суръатига аста-секин киришинг, барчасига бирданига ёпишманг. Юлдузлар сешанба куни жуда омадли бўлишини башорат қиладимақсадларга эришишда деярли тўсиқлар бўлмайди. Бу ҳафта энг жасур қарорларни амалга ошириш учун куч топилади. Дам олиш кунлари дўстларникига меҳмонга боринг.

Ўқотар (23.11–21.12)

Ҳафтaнинг боши сиз учун анча таранг бўлиши мумкин, шунинг учун сабр-тоқатли бўлинг ва кескин қадамлар ташламанг. Сешанба куни ғояларингизни амалга ошириш учун маблағ ёки имконият топиш эҳтимоли катта. Бошлаган ишларингизда атрофдагилар қўллаб-қувватлашини ҳис қиласиз. Иш жойида ижобий ўзгаришлар кутилмоқда. Дам олиш кунлари хавотирлардан қутулиб, кучингизни тиклашга ҳаракат қилинг.

Тоғ эчки (22.12–20.01)

Кўриниб турибдики, ҳафта анча танг ўтади. Бироқ яшаш ваишлаш истагингиз барқарор бўлади. Қарор қилган барча ишларингизни амалга оширишга кучингиз етади. Сиз анча моҳир ва фаол бўласиз. Аммо пайшанба куни оқилона эҳтиёткорликни сақлаш лозим, чунки рақиблар фаол ҳаракатга ўтиши кутилмоқда.

Қовға (21.01–18.02)

Фаол ҳафта кутилмоқда, у музокара ва ишбилармонлик учрашувлари учун қулай бўлади. Қатъиятли бўлинг ва ўз манфаатларингизга амал қилинг. Оилангиз фаровонлиги кўп жиҳатдан сизнинг ҳаракат ва қарорларингизга боғлиқ бўлади. Шунинг учун оқилона, мантиқий ва изчил бўлинг.

Балиқ (19.02–20.03)
Бу ҳафта касбий ва шахсий ҳаётда муваффақият кутилмоқда. Сиз қувват ва кучга тўласиз. Юксак мақсадлар қўйишдан қўрқмангуларга эришасиз. Юлдузлар ўзаро муҳаббат ва мулойимлик ҳамда эҳтиросга тўла ёқимли онларни ваъда қилмоқда.

Гулнора Холдорова тайёрлади.