Муносабат: Оқова қудуқ қопқоқлари ўрнатилди

Бир неча соат олдин каналимизда "Оқова қудуқ қопқоқлари ўғирлаб кетилмоқда" сарлавҳали хабар эълон қилинган эди. Самарқанг шаҳар ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдирди.

“Мазкур хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, муаммо масъуллар томонидан тезда жойига бориб ўрганилди ва Кимёгарлар қўрғони Нарпай кўчаси бўйлаб ўрнатилган оқова қудуқ қопқоқлари ҳақиқатан ҳам йўқлиги аниқланди.
Шундан сўнг хабарда айтилган муаммо бартараф этилиб, қудуқ қопқоқлари жойига қайта ўрнатилди.

Шу ўринда ҳамшаҳарларимиздан барча турдаги қудуқ қопқоқларини асраб-авайлашга ва хуфёна олиб кетиш ҳолатларига гувоҳ бўлганларида масъул ташкилотларга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.