Мурғак қалбга умид бағишлаб ...

Самарқанд туманининг Қўштамғали маҳалласида яшовчи Умеджон Абдуллаев 2012 йилда юрак нуқсони (пороги) хасталиги билан туғилган. Ота-онаси бугунги кунга қадар уни имкон даражасида даволатиб, дардига шифо излаган. Бироқ муайян тўловлар мавжудлиги боис мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишга қўли калталик қилган.
Халқ қабулхонаси томонидан амалга ошираётган ишлардан хабардор оила катта умид билан бизга мурожаат қилди. Мурожаат асосида юрак жарроҳлиги амалиёти учун туман ҳокимлиги томонидан 14 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилиши таъминланди.
Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида операция қилинган Умиджоннинг соғайиб, оёққа туриши учун тегишли соҳа вакиллари жалб этилди. Ҳозирги кунда У.Абдуллаевнинг саломатлиги яхшиланиб, махсус ўқитувчи томонидан таьлим берилмоқда.
И.МУРОДОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.