Мутахассис маслаҳати: нега қаҳвадан кейин сув ичиш тавсия этилади?
Организмда сув балансини сақлаш учун қаҳвани сув билан ичиш тавсия этилади.
Ҳар бир финжон қаҳва билан тақдим этиладиган ичимлик сувининг яна 4 вазифаси бор. Булар:
- рецепторларни тозалайди;
- қон босими кескин кўтарилишининг олдини олади, танада кофеин концентрациясини камайтиради.
Айниқса, қон босими юқори бўлганлар қаҳвадан кейин сув ичишни одат қилишлари зарур;
- тиш эмалини оқартиради. Қаҳва пигментлари тиш юзасига ўрнашиб улгурмасдан уларни бартараф этади;
- қаҳва ошқозонда хлорид кислотаси миқдорини оширса, сув бу жараённи тартибга солиб, ошқозон-ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, жиғилдон қайнашининг олдини олади.
Қаҳва, шунингдек, қон босимини ошириш, пешоб ҳайдаш ва чанқоқлик келтириб чиқариш хусусиятига эга.