Музлаётган мигрантлар ёрдам сўрамоқда

Босния ва Герцеговинанинг шимоли-ғарбида, яқинда содир бўлган ёнғин оқибатида хароба ҳолатга келган лагерда истиқомат қилаётган юзлаб муҳожирлар халқаро ташкилотлардан ёрдам сўрамоқда.

Уларнинг Хорватия чегараси орқали Европа иттифоқига ноқонуний киришга муваффақиятсиз уринишларидан сўнг Бихач яқинидаги Липа лагерида аёвсиз азобларга солинмоқда. Юзлаб мигрантларнинг Хорватия чегараси орқали Европа иттифоқига ноқонуний киришга муваффақиятсиз уринишлари шу ерда якунланди.

«Биз ҳайвондек яшаяпмиз. Ҳатто моллар ҳам биздан яхшироқ яшайди. Шунинг учун, БМТ ва Халқаро Миграция ташкилотларидан бизга ёрдам беришларини илтимос қиламан. Чунки улар ёрдам бермаса, биз нобуд бўламиз. Илтимос, бизга ёрдам беринг», дейди покистонлик Қосим исмли муҳожир.

Муҳожирларнинг Шарқдан Ғарбий Европага келиш орзулари Хорватия чегарасида чил-парчин бўлди. Босния ҳукуматининг улар учун мамлакатда доимий мақом беришга уринишлари маҳаллий аҳоли ўртасида норозиликлар уйғотди. Европа иттифоқи расмий Сараевони мигрантларни иситиладиган бошпана билан таъминлашга чақирди.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.