Музликда тарвуз

Антрактидада миллион йиллардан буён тайинли ҳеч нарса ўсмайди. У ер-бу ерда баъзан майса учраб қолиши мумкин, лекин у ҳам доим шундай эмас. Бироқ россиялик қутбчилар музликда экин экиш йўлини топди.

Улар Антрактида станцияси шароитида ҳақиқий тарвуз етиштиришга муваффақ бўлди. 

Тажриба Россиянинг Антрактидадаги «Восток» станциясида ўтказилди. Жараён жуда мураккаб эди, музликда экин экиш, яна денг иссиқсевар тарвуз етиштириш ақлга сиғмасди. Шунинг учун станция ичида кўкатхонадан фойдаланилди, чангланиш сунъий усулда ўтказилди. Натижада қутбчилар катталиги чойнакдай, оғирлиги 1 килограмм келадиган 8 та тарвуз етиштирдилар. Шунинг ўзи катта гап эди. Негаки, ҳали музликда бунгача ҳеч ким тарвуз экишга муваффақ бўлмаган.

Т.Шомуродов тайёрлади.