Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўзгарди
Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда унинг тасарруфидаги бирламчи тиббиёт пунктларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини такомиллаштириш, айниқса, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда ижро интизомида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш чораларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниев ва Нарпай туман ҳокими Шербек Бурановлар иштирок этиб, аҳолини сифатли ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг тегишли буйруғига асосан Тошпўлатов Ғайратжон Абдуллаевич - Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача Ғ.Тошпўлатов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташкилий кадрлар ва инсон ресурсларини ривожлантириш шўъбаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди, дея хабар бермоқда соғлиқни сақлаш бошқармаси.
Матбуот хизмати.