Нaрпaйдa 120 ўринли хусусий боғчa фойдaлaнишгa топширилди
- 12.05.2022 14:07
- 311
- Самарқанд
Бугунги кунда туманда болаларнинг мактабгача таълимга қамрови 77 фоизни ташкил қилади. Бу натижани янада яхшилаш учун туманда бир қатор оилавий нодавлат МТТлар фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Жумладан, кеча яна бир хусусий нодавлат МТТ фойдаланишга топширилди. Aмир Темур номли маҳалла ҳудудида фаолият бошлаган бу боғча тадбиркор Шербек Тошевнинг 2 миллиард сўмлик маблағи эвазига бунёд этилди.
120 ўринга мўлжалланган муассасада 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Боғчада инглиз тили ва каратэ тўгараги очилди.
"Янги авлод" хусусий болалар боғчасининг очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва фаол нуронийлар иштирок этди.
Тадбиркор шу куни яна бир хайрли ишга қўл урди. Туман ҳокимлиги ҳамкорлигида кам таъминланган оилаларнинг 10 нафар фарзандига хатна тўйи ўтказиб берди.
Нарпай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа