Нарпайда кўзи ожизлар кутубхонаси филиали очилди
- 01.08.2019 10:23
- 106
- Самарқанд
Нарпай туманида ногиронлиги бўлган шахсларга қулайлик яратиш, уларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида Самарқанд вилоят маданият бошқармасига қарашли “Кўзи ожизлар кутубхонаси”нинг филиали ўз фаолиятини бошлади.

- Замонавий, барча шароитларга эга мазкур кутубхонада жаҳон, бадиий, брайль ва аудиоёзувли китоблар ўрин олган, - дейди вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси директори Қурбоной Юсупова. - Айни кунда Нарпай тумани ва бу ерга яқин пахтачилик китобсеварлар кутубхонага келиб, китоб ўқимоқда. Энди бу ерда китобхонлик танловлари ҳамда турли маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ўтказиб борилади.
Йиғилганлар кутубхонадаги шароит, янги адабиётлар, брайл ёзувидаги китоблар билан танишди.
Мақсуд МИРЗАЕВ.
Теглар:
кўзи ожизлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
45 ёшдан кейинги ҳаёт формуласи
- Бугун, 08:58
- Самарқанд
Ибратли оила – бугуннинг қаҳрамони
- Кеча, 17:33
- Самарқанд
Энг омадсиз одамлар
- 15/05, 16:10
- Ўқинг, қизиқ!