Навоийда каттақўрғонлик 26 ёшли йигит жиноятга қўл урди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1994 йилда туғилган, "Каттақўрғон" МФЙда яшовчи, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз И.И. 1960 йилда туғилган Кармана тумани М.Баҳром МФЙда яшовчи, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Ҳ.Т.га тегишли бўлган озиқ-овқат дўконида ўғирлик содир этди.

Қад этилишича, И.И. дўкон эшиги олдида бўлган тош орқали кириш эшигининг шиша қисмини синдириб, дўкон ичкарисига ғайриқонуний равишда кирган ва ушбу савдо дўконидан нархи 620 минг сўмлик турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетганлиги аниқланган.
Дастлабки суриштирувларда аён бўлишича, фуқаро И.И. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишни мақсад қилиб, ушбу жиноятга қўл урган.

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан И.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.