Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Наврўз фақат бизда кенг нишонланади

Миллий байрамимиз ўтган йили 5 кун, бу йил 4 кун дам олиш куни деб эълон қилиниши ҳаммани бирдек севинтирди. Ҳали ҳеч бир давлатда Наврўз байрамига бунчалик катта эътибор берилмаган.

Мен ўтган йили Туркиядаги Наврўз тантаналарида иштирок этдим. Байрам турк дунёсининг маданият маркази деб эълон қилинган Кастаману шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Ўрта Осиёнинг деярли барча давлатларидан  вакиллар иштирок этди, турли миллат вакилларининг қадимий куй-қўшиқлари янгради.

Байрам бир кун давом этди. Мен билан бирга қатнашаётган Қозоғистон вакили мамлакатида байрам 3 кун нишонланишини айтди. Қирғизистон вакили эса 2 кун ва бошқа давлат вакиллари ҳам байрамни неча кун нишонланишини билдиришди. Шунда мен бу қутлуғ байрам мамлакатимизда 5 кун нишонланишини айтганимда ҳамма олқишлаб юборди. Улар ҳам Президентимиздан миннатдор бўлишди.

Ғулом Ўролов,

журналист.