“Нексия-3” жарима майдончасига қўйилгач, МЧЖдан қарздорлик ундирилди
- 24.07.2019 15:40
- 180
- Жамият
Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими иш юритувига Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг қарздор “Дилчироқ сервис” масъулияти чекланган жамиятидан давлат фойдасига 52 миллион 100 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушди.
Шу куннинг ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор чиқарилиб, қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилди.
Бироқ, белгиланган ихтиёрий муддатда қарздор ушбу солиқ қарзини тўлаб бермади. Шу сабабли унга тегишли бўлган “Нексия-3” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинди ва машина топилиб, жарима майдончасига қўйилди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, хатланган автотранспорт воситаси эгасига қайтарилди, деб хабар бермоқда Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа